Шу ойнинг иккинчи ярмида муқаддас Хаж амалларини бажариш учун 435 мингдан ортиқ мусулмон Саудия Арабистонига борди.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили салкам икки миллион мусулмон Хаж амалларини бажарган. Улардан қариб бир ярим миллиони чет эллардан келган мусулмонлардир.