Украина президентлигига номзод Виктор Януковичнинг штаби сайлов натижалари бўйича шикоят аризаси билан Олий судга режалаштирилгани бугун эмас, кечроқ, ҳафта охирига бориб мурожаат қиладиган бўлди.

Янукович сайловолди штабининг раҳбари Тарас Чорновилнинг сўзларига қараганда, шикоят аризаси тайёр бўлгани йўқ, қонунга кўра эса, уни топширишга ҳали етарли вақт бор.
Украина Марказий сайлов комиссияси Виктор Юшченконинг ғалаба қилганини расман эълон қилган. У қарийб 52 фоиз, рақиби Виктор Янукович эса, 44 фоиздан бироз кўпроқ овоз олган.