“Ал-Жазира” телеканали Ироқда гаровга олинган шахснинг мурожаатини намойиш этди.

Тасвирдаги шахс ўзини амеркалик ишчи Рой Холлмс деб таништирди ва ўтган йилнинг 1 ноябрида ўғирлаб кетилганини айтди.
У Араб давлатлари етакчилари, айниқса¸ Ливия президенти Муаммар Қаддафига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Президент Жорж Бушга эса асло мурожаат қилиш истаги йўқлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мутахассислар фикрича, тасвир ҳаққоний аммо унинг айнан қачон олингани номаълум қолмоқда.