Пекинда Жанубий Осиё мамлакатлари вакилларининг икки кунлик учрашуви ўтмоқда.

Учрашувда Ҳинд океани ҳавзасида цунами ҳақида олдиндан огоҳлантирувчи тизимини яратиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
26 декабр кунги табий офат оқибатида, сўнгги таҳминларга кўра¸ Жанубий Осиё минтақасида 280мингга яқин фуқаро ҳалок бўлган.
Тинч океанидаги каби олдиндан хабар бериш тизимини яратиш, мутахассислар фикрича, Жанубий Осиё давлатлари учун бир неча юз миллион долларга тушиши мумкин.