Бошқа дунё хабарлари қисқа сатрларда:

- Бугун Тайланднинг Пхукет шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуман қатнашчилари Жанубий Осиё минтақасида денгиз тўфони ҳақида олдиндан сигнал берувчи бир неча марказ ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
- Хитой коммунистик партиясининг собиқ раҳбари Жао Зиянг бугун Пекиндаги қабристонда юзлаб давлат амалдорлари иштирокида дафн этилди. У 17 январ куни 85 ёшида оламдан ўтган.
- Ёмон об-ҳаво шароити сабабли, Руминиянинг Қора денгиз соҳилидаги иккита портда иш тўхтатилди.