Бугун Афғонистон чегарачилари кетаётган машина Покистон билан чегарадош Қандаҳор вилоятининг Спинбулдак минтақасида минада портлагани оқибатида тўққиз аскар нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, портлашдан тирик қолган биргина офицер оғир аҳволда. У портлаш содир бўлган жой яқинидаги француз махсус кучлари базасига олиб борилган. Афғонистон чегара қўшинлари қисми қўмондони Абдул Розиқ Хон толибларни мазкур хужумни уюштирганликда айблади.