Бугун Қозоғистон милицияси Алмати шаҳрида мингга яқин мухолифат тарафдорини ўраб олди.

Намойишчилар Қозоғистон демократик танлови партияси фаолиятини тўхтатиш тўғрисида шу ой бошида суд чиқарган қарорга норозилик сифатида партия бош қароргоҳи жойлашган бино олдига йиғилган. Маълумотларга кўра, милиция ходимлари намойиш қатнашчиларидан бир нечтасини ҳибсга олган.
Мухолифат партияси аъзолари фикрича, Қозоғистон демократик танлови партияси фаолиятини таъқиқлаш президентлик сайловларидан олдин мухолифатни жиловлаш йўлидаги уринишдир.
Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддати 2006 йил январи ойида тугайди.