Ҳафта бошида содир этилган машина портлаши оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлган эди.
АҚШ элчисининг билдиришича, Федерал қидирув бюроси ходимларидан иборат бўлган экспертлар гуруҳи портлашдан ташқари Грузия Бош вазири Зураб Жваниянинг ўлими юзасидан олиб борилаётган тергов ишларига ҳам ёрдам беради.
Бироқ элчи Майлс икки ҳодиса бир-бири билан боғлиқ экани ёки Жваниянинг ўлими тасодифий эмаслигини тасдиқловчи даллиллар йўқлигини маълум қилди.
Грузия ҳукумати Жваниянинг қонидан намуналар Федерал қидирув бюросига текшириш учун юборилишини билдирган эди.
Грузия расмийларига кўра, Жвания тасодифан газ билан заҳарланиш оқибатида вафот этган.
Машина портлаши Жвания ўлимидан ики кун олдин Грузиянинг Гори шаҳарчасида содир бўлган эди.