Ўтган ҳафтада Ироқда ўғирлаб кетилган италиялик журналист аёл Жулиана Сгрена тирик, унинг саломатлиги жойида,- деб хабар қилди журналист ишлайдиган газета раҳбарияти.

Таҳририят вакилининг сўзларига қараганда, Жулиана Сгренани сунний исёнчилар Бағдод яқинида ушлаб турибди. Уни охирги марта сешанба куни кўришган.
Журналистни ўғирлаганлар Италия ҳукумати ўз ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқсин, акс ҳолда журналистни ўлдирамиз, деб баёнот берган.