Эрон ҳукумати келаси ҳафта Россия билан ядровий ëнилғи борасидаги келишувни имзолайди.

Мазкур ҳужжатнинг Россия томонидан қурилган Бушеҳр атом станцияси фаолиятига ойдинлик киритиши кутилмоқда.
Келишув 26 феврал куни Россия атом энергияси агентлиги раҳбарининг Теҳрон сафари чоғида имзоланилади.
Бир неча йил давом этган музокаралар натижасида тузилган мазкур келишувга кўра¸Эрон ишлатилган ядровий ëнилғини Россияга қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Эрондаги ягона атом станцияси бўлмиш Бушеҳр станцисининг 2005 йил охирига бориб ишга тушиши ва 2006 йилда тўлиқ қувватда ишлашга ўтиши кутилмоқда.