Айни пайтда, бугун Бишкекда мухолифат ҳомийлигида уч юз кишилик норозилик намойиши уюштирилди. Унда қатнашган фуқаролар 27 февралга белгиланган Парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишига ҳамда матбуот эркинлигига тажовуз қилинмаслигига чақирдилар.
Мухолифатдаги Эркинлик партияси раҳбари Топчибек Турғуналиеа Президент Ақаевни матбуотга қарши кампанияга бошчилик қилаётганликда айблади:
“Айнан Ақаев командаси ташаббуси билан кўплаб мустақил газеталар ёпилмоқда. Ақеав командаси ташаббуси билан ўнлаб мустақил журналистлар судланди ва судланмоқда”, - деди мухолифат вакили.
Бишкекда уюштирилган намойишни милиция кузатди аммо йиғилишга тўсқинлик қилмади.