Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл Барадей АҚШни Эроннинг ядровий дастури бўйича олиб борилаётган музокараларга қўшилишга чақирди.

Германияда чиқадиган “Дер Шпигел” журналига берган интервюсида Барадей, Европа дипломатлари Эрон билан олиб бораётган сўзлашувлар Вашингтон расмийлари қўшилган тақдирдагина муваффақиятли бўлишини урғулади.