Саудия Арабистони ўзининг Венгриядаги элчисини чақириб олди.

Венгрия Бош вазири Ференц Дюрчанининг Саудия футбол комнадасини “Араб террорчилари”, деб аташига Саудия Арарбистони ана шундай жавоб қайтарди.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирилги расмийси элчи маслаҳаталар учун чақириб олинганини маълум қилди.
Венгрия матбуотида Дюрчанининг Венгрия миллий футбол командаси “Араб террорчиларига” қарши “матонатли куршганини” мақтаб, айтган сўзлари эълон қилинди. 2 феврал кунги Венгрия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўртоқлик учрашувида 0-0 дурранг натижаси қайд этилган эди.
Венгрия бош вазири хазиллашиб айтган сўзлари учун узр сради.