Россия Президенти Владимир Путин ички ишлар вазирлигига Шимолий Кавказдаги жанггариларни йўқ қилиш ишларини жадаллаштиришни буюрди.

Охирги бир неча ҳафта мобайнида Россия хавфсизлик кучлари Чеченистонга туташ ҳудудларда аксил-сепаратчи операцияларни ўтказмоқда.
Бугун Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ингушетияда ўтказилган операциялардан бирининг натижаси ўлароқ Ал-Қайдага алоқадорликда гумон қилинаётган жанггари ўлдирилганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, Қувайт фуқароси бўлган Абу Дзайт исмли жанггари бундан беш кун олдин россия кучларига таслим бўлмаслик учун ўз жонига қасд қилган.