4 кундан бери давом этаётган айни намойишлар иштирокчилари келаëтган якшанба куни ўтказиладиган парламент сайловларида мухолиф номзодларнинг иштироки тақиқлаб қўйилганига норозилик билдирмоқда.
Иссиқ кўл вилоятининг Тўнг туманида намойишчилар мухолифат номзоди Арслан Малиевга сайловда иштирок этиш ҳуқуқи берилишини талаб қилмоқда.
Айни пайтда яна бир мухолиф номзод Ақилбек Жапаровнинг икки минг тарафдори Норин вилояти Қўчқор туманида ўтказган норозилик намойиши тўхтатилди.
Бугун Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Асқар Айтматов мамлакатдаги вазият барқарор эканлигини баён қилди:
— Албатта¸ парламентга сайловдек ўта мухим сиёсий жараён пайтида жамиятдаги сиёсий ҳарорат бироз кўтарилган, зеро бу — кураш, бу — рақобат, — деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Асқар Айтматов.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эса якшанба куни ўтажак сайловларда мамлакатда рўй бериши мумкин бўлган тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик чоралари кўрилаётганини маълум қилди.