Сурия тарафдори бўлган Ливан Бош вазири Умар Карамий истеъфога чиққанидан кейин мамлакатдаги сиёсий вазият мавҳум бўлиб қолмоқда.

Бугун аввалги кунлар каби пойтахт Байрут кўчаларида норозилик намойишлари бўлди.
Айни пайтда, бугун Лондонда сўзлаган АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс АҚШ Ливанда демократия қайта тикланаётганини олқишлашини ҳамда Ливанда эркин ва адолатли сайловлар бўлиб ўтишини Вашингтон расмийлари қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Райс ва Франция Ташқи ишлар вазири Мишел Барние Ливандан хорижий қўшинлар олиб чиқилишига чақирди.