Чеченистонда чечен партизанлари милиция идорасига ҳужум қилди.

Россия расмийларига кўра, ҳужум оқибатида бир милиция ходими ўлган 18 нафари яраланган. Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Борис Прошкиннинг билдиришича, ҳужум Грознийдан 35 километр ғарбда жойлашган Серноводская қишлоғида юз берган.
Касалхона шифокорларининг маълум қилишича, отишмада яраланган 18 милиция ходимининг икки нафари оғир аҳволда.