Тўлқин 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов уч кунлик расмий ташриф билан Словения Республикаси пойтахти Люблян шаҳрига жўнаб кетди.
Ушбу ташриф ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотларда айтилишича, сафар чоғида ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, томонлар манфаатларига дахлдор халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади. Шунингдек, бир неча икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.
И.Каримов Словенияга жўнаб кета туриб Тошкент аэропортида берган интервьюсида Ўзбекистон Европа давлатлари билан кенг ҳамкорлик тарафдори эканини, Словенияга ташриф ҳам шу жиҳатдан аҳамиятлилигини билдирди.
“Ўзбекистон Европанинг ҳар қандай давлати билан ҳамкорликдан манфаатдор. Словения эса ҳам НАТО, ҳам Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланади”, - деди И.Каримов.
Сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг фикрича, Словения собиқ Югославия таркибида энг кам тараққий этган республика эди. Ўзбекистоннинг бу давлат билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан катта манфаат кўриши анча қийин. Бу мамлакатга ташриф кўпроқ сиёсий манфаат учун зарурга ўхшайди.
Собиқ Югославия таркибида бўлган Словения 1991 йил 25 июнда мустақилликка эришган. Мамлакат аҳолиси 2 миллион киши, уларнинг 300 минги пойтахт Люблянда яшайди.