Миср президенти Ҳусни Муборак Сурия президенти Башир Асад билан Ливан теварагидаги вазият бўйича музокара ўтказди

Музокаралар марказида Сурия қўшинларини Ливандан олиб чиқиш масаласи тургани хабар қилинмоқда. Сешанба куни Сурия махсус хизмати вакиллари, Ливан пойтахти Байрутни тарк эта бошладилар.
Худди шу куни Сурия тарафдори бўлган 3 мингга яқин талаба, АҚШнинг Ливандаги элчихонаси ёнида аксиламерика ва аксилисроил шиорлар билан норозилик йиғини ўтказдилар.