23 март куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида диний экстремистик ташкилотларга аъзолик, қўпорувчилик, терроризм каби жиноятларга алоқадорликда айбланган 4 киши устидан суд жараёни ниҳоясига етди.
Судланувчилар - 1967 йилда туғилган Феруза Раҳматова, 1984 йилда туғилган Дилдора Рўзиева, 1972 йилда туғилган Насиба Ҳусейнова 6 йилданга, 1983 йилда туғилган Аллаёр Омонов 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Бу ҳақда “Озодлик” мухбирига маълум қилган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, судланувчиларга Жиноят кодексининг 155 (терроризм), 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 161 (қўпорувчилик), 244-2 (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) ва 248-моддалари (қурол, ўқ-дори, портловчи модда ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) бўйича айблар қўйилган.
С.Икромов суд жараёни очиқ деб эълон қилинган бўлса-да, залга инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистлар киритилмаганини маълум қилди.
Шу куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида Қирғизистон фуқароси Ҳусниддин Жўраев устидан суд жараёни давом этди.
Айблов хулосасида айтилишича, Ҳ.Жўраев Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоси бўлган. 2004 йил 21 июнда Туркия махсус хизматлари томонидан ушланиб, Қирғизистонга экстрадиция қилинган. Сал кейинроқ, 24 октябрда Қирғизистон уни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига топширган.
С.Икромовнинг билдиришича, айблов хулосасида Ҳ.Жўраев Ўзбекистон исломий ҳаракати таркибида қуролли тўқнашувларда қатнашмагани, фақат тарғибот ишлари билан шуғулланганини тан олгани ҳам қайд этилган.
Суд мажлислари вақтида суд биноси автомат кўтарган милиция ходимлари томонидан ўраб олинмоқда. Бинога элтувчи йўллар эса юк машиналари билан тўсилган.
Гарчи суд очиқ ўтиши айтилган бўлса-да, унга фақат тасдиқланган рўйхат асосидагина киритилмоқда.