БМТ Хавфсизлик Кенгаши Судан жанубига 10 минг аскардан иборат тинчлик сақловчи кучлар юборишни тасдиқлади.

Арол
БМТ Бош котибининг тинчлик сақлаш бўйича ўринбосари Жейн-Мари Гуеҳеннонинг билдиришича¸ Суданнинг Дарфур минтақасидаги вазият мураккаблигича қолмоқда.
“Дарфурдаги ҳозирги вазият қониқарли даражада эмас. Муаммолар жиддий. Зўравонлик ва вайронагарчилик тўхтатилиши керак”¸- дейди БМТ вакили.
Пайшанба куни қабул қилинган резолюция лойиҳаси АҚШ томонидан тақдим қилинди. БМТ расмийларига кўра¸ тинчлик сақловчи кучларни Дарфур минтақасига жойлаштириш учун бир неча ой вақт керак бўлади.