Россия транспорт расмийлари 2007 йилда Москва билан Санкт-Петербург ўртасида юқори тезликда юрувчи поездлар қатнови ташкил этилишни билдирди.

Арол
Россия темир йўл компанияси бошлиғи Геннадий Фадеевнинг маълум қилишича¸ юқори тезликдаги поездлар Москва билан Санкт-Петербург оралиғидаги 670 километрлик масофани уч соат ичида босиб ўтади.
Унга кўра¸ июн ойида Геманиянинг “Сименс” ширкати билан бу соҳада шартнома имзоланиши кутилмоқда.