Марғилондаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи “Ўтюраклар” клуби Қирғизистондаги воқеалар муносабати билан қирғиз мухолифатини қўллаб-қувватлаш руҳидаги баёнот тарқатди.
“Ўтюраклар” клуби М.Тожибоеванинг сўзларига кўра, Андижон вилояти ҳокимлигига қарашли “Андижоннома” газетасининг 26 март сонида Қирғизистондаги воқеаларга муносабат билдирилган мақола босилган. Бу мақолада ўзбекистонликлар худди жаннатда яшаётгандек кўрсатилган.
Баёнотда бу мақолага ҳам муносабат билдирилган.
“Афсуски, ўша жаннат деб аталмиш дўзахда яшашга маҳкум қилинган гуруҳкорлармиз. Узоқ йиллардан буён ўзбек матбуоти вакиллари айтганидек, жаннатда яшаяпмиз. Лекин бизнинг жаннатимизда фақат дўзахнинг иси уфуриб туради. Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳри дўзахнинг алоҳида-алоҳида азоб берувчи ҳудудларини эслатади. Ўзбекистон ҳукумати ўзбекистонликларнинг паймонаси тўлиб-тошганини, адолатсизлик, разолат, жаҳолат халқнинг тинкасини қуритганини жуда яхши билади”, - дейилади баёнотда.
Аммо, баёнотда ёзилишича, ҳукумат халқни қўрқувда ушлаш эвазига тинчликни сақлаб турибди.
Баёнотга имзо чеккан олтиариқлик Валижон Йўлдошевнинг таъкидлашича, баёнотда Ўзбекистон аҳолисининг бугунги иқтисодий, ижтимоий аҳволига ҳам эътибор қаратилган. Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистондаги воқеалардан хулоса чиқариб, зудлик билан ислоҳотлар бошлаши зарур.