АҚШ Президенти Жорж Бушнинг рафиқаси Афғонистонга сафар қилади.

Оқ Уй расмийлари маълум қилишича, Лўра Буш бугун АҚШдан Афғонистонга жўнаб кетади. У Кобул шимолида жойлашган Багром ҳаво базасида Америка аскарлари билан учрашишни ҳамда афғонистонлик ўқитувчиларни тайёргарликдан ўтказувчи марказни бориб кўради.