Якшанба куни Дамашқда БМТ вакили Теря Род-Ларсен Сурия Президенти Башар ал-Асад билан учрашиб¸ Сурия кучларини Ливандан тўла олиб чиқиш масаласини муҳокама қилади.

БМТ матбуот вакилининг маълум қилишича¸ Род-Ларсен Дамашққа учиб кетишидан олдин Миср ва Иордания расмийлари билан сўзлашувлар олиб боради. Душанба куни эса Ливан расмийлари билан учрашади.