Марғилондаги “Ўтюраклар” клуби ҳузурида ташкил этилган “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати фаоллари фуқароларни ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя этишга даъват қилувчи варақалар тарқата бошлади.
Ушбу варақаларда фуқаролар қонунларни мукаммал билишга чақирилади. Шунингдек, улардан буюк файласуфларнинг инсон эрки, ҳуқуқ ва эркинлари тўғрисидаги фикрлари, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларига оид қонунларидан парчалар ҳам ўрин олган.
“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг сўзларига қараганда, ҳуқуқ-тартибот идоралари варақалар тарқатилишига тўсқинлик қила бошлади.
“Менга вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарлари телефон қилиб, варақалар тарқатмаслик, тарқатилган материалларни йиғиб олиш топшириғини берди. Мен бу варақаларда қандай қонунбузарликларга йўл қўйилганини асослаб беришса, уларнинг топшириғини бажаришга рози эканимни айтдим”, - деди М.Тожибоева.
Ҳаракат фаолларидан бири Алишер Юнусовнинг таъкидлашича, ҳукумат амалдорларининг ўзлари фуқароларни ҳуқуқий саводхонликни оширишга, ҳақ-ҳуқуқини танишга даъват этади. Лекин ҳаракат вакиллари бу гапларни амалда бажараётгани амалдорларга ёқмаётир. Чунки раҳбарлар оддий халқнинг ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб этишини маъқулламайди.
Оддий фуқаролар тарқатилаётган варақалардан кўп нарса ўрганаётгани, ҳақ-ҳуқуқлари қанчалик паймол этиб келинаётганини англаб етаётганини айтмоқда.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи Рустам Абдуллаевнинг билдиришича, милиционерлар ҳеч кимнинг қўлидан варақаларни тортиб олаётгани йўқ.
“Фақат одамлар ўз ҳуқуқларини талаб этишни нотўғри тушуниши мумкин. Ҳар ҳолда ҳозир эҳтиёт бўлган маъқул”, - деди Р.Абдуллаев.