Куни кеча АҚШ президенти Жорж Буш ва турмуш ўртоғи Лора Буш ўтган йилдаги солиӄлар учун 207 минг доллар тўлади.

Президентнинг солиӄлар ва даромадлар ҳаӄидаги бу маълумотни Оӄ уй ҳаммага билдирди.
Ўтган йили Буш оиласи 784 минг доллар ишлаган, шундан 400 минг доллари президентнинг маоши ҳисобланади.
Солиӄ хужжатларига кўра, Жорж ва Лора Бушлар черковга ҳамда яна бошӄа ҳайрия ташкилотларига 77 минг доллар сарфлашган.
Вице-президент Дик Чейни ўтган йили 1 миллион 300 минг долларга ишлаган ва солиӄ идорасига 393 минг доллар тўлаган.