Ироӄ президенти Жалол Талабоний шу ҳафта бошида Бағдод яӄинида гаровга олингани гумон этилаётган 50 одамнинг жасади Дажла дарёсидан топилганини маълум ӄилди.

Террорчилар уларни ўлдириб, дарёга улоӄтирган бўлиши мумкин, ўтган ҳафта Ироӄ ҳукматидаги шиа вакиллари 100 га яӄин одамни суннилар гаровга олгани ва уларни ўлдириш билан тахдид ӄилаётгани ҳаӄида маълум ӄилган эди, - деб маълумот берди Талабоний.
Топилган жасадлар аниӄланаётгани айтилади Ироӄ президенти Жалол Талабоний хабарида.