АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Россия президенти Владимир Путин билан Кремлда учрашди.

Музокаралар давомида, Владимир Путин Россия билан Америка алоӄалари мустаҳкамланиши ва тараӄӄий этишида Кондолиза Райснинг хиссасини юӄори баҳолади.
Кондолиза Райснинг Давлат Котиби сифатида Россияга биринчи расмий сафарида, АҚШ президенти Жорж Бушнинг Москвага ӄиладиган ташрифига тайёргарлик доирасида ўтаяпти. Фашистлар Германияси устидан ӄозонилган ғалабанинг 60 йиллиги муносабати билан Жорж Бушнинг кейинчалик Москвага келиши кутилмоӄда.