АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Белорус мухолифати билан Вильнюсда учрашди.

Учрашув НАТОга аъзо мамлакатларнинг Ташӄи ишлар вазирлари билан бўлаётган йиғилиш оралиғида бўлди. Учрашувдан кейин Кондолиза Райс бундай деди:
- Дунёда бўлаётган демократик жараёнларни ва кимдир ўз халӄига озодлик олиб келишга интилаётганларни Қўшма Штатлари доимо ӄувватлайди.
Белорус мухолифати билан учрашувда АҚШ Давлат Котибига Европа иттифоӄининг Ташӄи алоӄалар бўйича комиссари авьер Солана ва Литва Ташӄи ишлар вазири Антанас Валионислар ҳамкор бўлди.