Озарбайжонлик сиëсий қочқин Чехия қайтиб келди.

Уч ой олдин ватанига борганида қамоққа олинган озарбайжонлик қочқин Сади Назаров сиëсий бошпана сўраган мамлакати Чехия республикасига бугун қайтиб келди.
Озарбайжон ҳукумати уни давлатга хиëнат қилганликда айблаб¸ қўлга олган эди.
Чехияда сиëсий бошпана берилган Назаров 1994 йилдан буëн бу мамлакатда яшаб келмоқда. Январ ойида у кекса отасини кўргани Озарбайжонга борганида қамоққа олинган эди.