Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харозий ўз мамлакати уранни бойитиш ишларини давом эттиришини маълум қилди.

Ядро қуролини тарқатмаслик масаласида Нью Йоркда ўтаётган халқаро анжуманда сўзга чиққан Харозий Эрон ядро технологиясининг қонун орқали таъқиқланмаган барча соҳаси, жумладан уранни бойитиш бўйича ҳам иш олиб боришини
билдирди.
Душанба куни Халқаро Атом энергияси раҳбари Муҳаммад Эл Барадей Эрон ҳукуматини тўхтатиб қўйилган уранни бойитиш ишларини қайта бошламасликка чақирди.