Италиянинг мафияга қарши кураш бош прокурори Пиер Луижи Вигни етакчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Луижи Вигни Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров билан учрашган. Музокара чоғида терроризм, уюшган жиноятчилик, диний экстремизм, наркотиклар ва одам контрабандасига қарши кураш масалалари муҳокама этилган.