3 май куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида пикет ўтказган қашқадарёлик фуқаролар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қаттиқ калтакланган сўнг келган жойларига олиб бориб ташланди.
Пикет иштирокчиси Дилбар Чориеванинг сўзларига қараганда, элчихона олдида куч ишлатилиб автобусга тиқилган намойишчилар орасидан эркаклар ажратиб олиниб, Тошкентдан чиқаверишда яна калтакланган. Шундан сўнг аёллар ва эркаклар алоҳида-алоҳида жойланган автобуслар Қарши шаҳригача кетма-кет келган. Бироқ Қарши шаҳрида иккинчи автобус кўринмай қолган.
Д.Чориева эркаклар Шаҳрисабз шаҳрига олиб кетилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. У, шунингдек, 3 май кун тундаги калтакланиш оқибатида аёллар ва болалардан айримлари жароҳат олганини билдирди.
Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлими навбатчиси Холиқов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда пикетда қатнашганлар уй-уйига олиб бориб қўйилганини маълум қилди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Вячеслав Тутиннинг айтишича, АҚШ элчихонаси олдидаги пикетда 11 эркак, 13 аёл ва 19 ёш бола қатнашган. Милиция ходимлари уларни тарқалишга чақирганда пикетчиларнинг қаттиқ қаршилигига учраган ва тошбўрон қилинган. Бунинг натижасида 4 милиционер тан жароҳати олган. Жамоат тартибини сақлаш мақсадида пикетчилар автобусларда уй-уйига олиб бориб қўйилган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова бўлиб ўтган воқеа юзасидан пикетчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаганини билдирди.
Мазкур норозилик намойиши юзасидан АҚШ элчихонаси ҳам баёнот тарқатди.
3 май куни АҚШ элчихонаси рўпарасида чодир тиккан намойишчилар ўзларининг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон декларациясида тан олинган фикр ва йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланди.
Улар элчихона хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид солмади ва элчихона фаолиятига ҳеч қандай халақит бермади.
Биз ҳукумат уларни тарқатиб юборганидан ва шу мақсадда куч ишлатганидан афсусланиш билдирамиз”, дейилади баёнотда.
Жиззахлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев ўзининг Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлган қашқадарёлик фуқаролар Тошкентда ёлғизланиб қолганидан таассуф изҳор этди.
“Ўзини ҳуқуқ ҳимоячилари деганлар, “Озод деҳқонлар” партияси, эркчиман деб кўкрагига ураётганлар, 22 минг аъзомиз бор деб дод солаётган бирликчилар, уларнинг раҳбарлари қани? Улар ҳам пикетчилар ичида бўлиши керак эди. Пикетчиларга нисбатан бундай ҳаракатлар мавжуд тузум ҳеч нарсадан қайтмаслигини кўрсатди. Ғарб давлатлари ҳукуматнинг бу зўравонликларига кескин муносабат билдирмаса, Ўзбекистонни бу йўлдан қайтаришга киришилмаса, халқимиз учун бунинг оқибати ўта фожеали бўлади”, - деди Б.Ҳамроев.