Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида ӄуролли тўӄнашувда, камида 22 толиб ва 9 нафар афғон аскарлари ҳалок бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалолий ўтган ой мобайнида мамлакатда юз берган ӄуролли тўӄнашувларда юздан ортиӄ жанггари ва камида 12 нафар полиция ходими ҳалок бўлганини айтди.
Кобулда бўлган матбуот анжуманида, толиблар мамлакат жанубида ва жануби-ғарбида жанговар ҳаракатларни фаоллаштирганини вазир тасдиӄлади.
Кейинги кунларда Зарбуль вилоятида бўлган ӄаттиӄ жангларда толиблар орасидаги ӄурбонлар 40 кишига ортган эди.