Саида Маълумотларга кўра, мустақиллик йилларида 1941-45 йиллардаги уруш ҳақида бирорта бадиий фильм ва саҳна асарлари яратилмаган. Собиқ Иттифоқ даврида яратилган кино ва спектакллар эса намойиш этилмаётир.
Бу мавзудаги асарларнинг намойиш этилмаётгани сабаблари ошкора айтилаётгани йўқ. Уруш ҳақидаги фильмлар ва саҳна асарларини кўриб вояга етган катта авлод вакиллари, қолаверса, ёшлар ҳам бу ҳолатга фақат таажжуб билдиряпти, холос.
Кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг айтишича, сўнгги йилларда Иккинчи жаҳон уруши ҳақида бадиий фильмлар яратилмаган бўлса-да, бир неча ҳужжатли фильмлар суратга олинган.
“Собиқ Иттифоқ даврида суратга олинган киноларда ўзбеклар иккинчи даражали қаҳрамонлар сифатида кўрсатиларди. Шунинг учун Ўзбекистон киноижодкорлари уруш ҳақидаги фильмларнинг янги талқини яратиши керак”, - деди Ш.Аббосов.
Таниқли санъаткорнинг таъкидлашича, уруш йилларида ўзбеклар ҳам жуда катта қаҳрамонликлар кўрсатган. Айнан шулар ҳақида кинофильмлар яратиш лозим. Бу эса келажак авлодларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ёрдам бўлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинооператор Абдураҳим Исмоиловнинг билдиришича, бир неча йил аввал кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов уруш ҳақида ҳикоя қилувчи “Ватан” фильми сценарийсини “Ўзбеккино” маъмуриятига тақдим этган. Аммо масъул раҳбарлар бу сценарийга хайрихоҳлик кўрсатмаган.
“Ўз вақтида эътибор берилмагани сабабли бу фильмни суратга олишга кеч киришилди. Шунинг учун уни Ғалабанинг 60 йиллиги арафасида томошабинларга тақдим этишнинг иложи бўлмади”, - деди А.Исмоилов.
Ўзбек миллий академик драма театри ҳам уруш мавзусига алоҳида мавзу сифатида қараётгани йўқ.
Бу ҳақда “Озодлик” мухбирига айтган мазкур театр бош режиссёри Валижон Умаров театрда Ойбек асарлари асосида саҳналаштирилган пьесалар намойиш этилаётгани, уларда уруш йилларидаги воқеалар ҳам акс этганини билдирди.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳозир Иккинчи жаҳон уруши ҳақида саҳна асарлари ёзилаётгани йўқ. Бу ҳам мазкур тарихий воқелик тўғрисида ҳикоя қилувчи саҳна асарлари яратилмаётганига сабаб бўляпти.