Афғонистонликлар машхур хонанда Насрат Парса оламдан ўтганига мотам тутмоқда.

Афғонистонда Толиблар истибдодидан қочиб чет элларда яшаб ижод қилаётган Насрат Парса якшанба куни Канаданинг Ванкувер шаҳридаги “Қиролича Элизабет” номли залда концерт берганидан кейин уч шахс уни зинадан йиқитиб юборган. Хушидан кетган Парса бир неча соатдан кейин касалхонада ўзига келмай оламдан ўтди. Канада полицияси машхур афғон хонандаси ўлимига алоқадорликда гумон қилинган бир шахс қўлга олинганини билдирди.