Учрашувдан кейин сўзлаган Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган шартномалар имзоланганини олқишлади. Эришилган шартномалар иқтисодиёт, сўз эркинлиги, ички ва ташқи хавфсизлик, илм-фан, маориф ва маданият каби соҳаларни ўз ичига олади. Имзоланган келишувлар орасида терроризмга қарши биргаликда кураш олиб бориш ҳақидаги ҳужжат ҳам бор.