АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс бугун кутилмаганда Ироққа борди.

Райснинг самолёти Бағдоддан 350 километр шимолда жойлашган Арбил шаҳрига қўнди. Кейин Давлат котиби курд раҳбари Массуд Барзари билан сўзлашув олиб бориш учун вертолётда Салоҳиддин шаҳрига учди.
Кейинроқ Бағдодда Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаафари билан учрашганидан кейин Кондолиза Райс унинг ҳукумати ва мамлакат эркинлик сари интилаётганидан мамнунлигини айтди.
АҚШ давлат котиби олдинроқ Арбилда сўзлаган нутқида жанггариларга қарши туриш кераклигини таъкидлаган эди.
Айни пайтда, бугун Бағдоднинг Садр маҳалласида отиб ўлдирилган 13 одам жасади топилди. Ироқ Мудофаа вазирлигига кўра, Рамади шаҳрида ҳам 10 нафар отиб ўлдирилган ҳукумат аскари жасадини топган.
Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари Ироқнинг Сурия билан чегараси яқинида жанггариларга қарши олиб борилган ҳарбий амалиётлар муваффақиятли тугаганини билдирди.