БМТнинг қочқинлар бошқармаси ўз ходимларини Андижондан 80 километр олисдаги Қирғизистоннинг Сўзоқ туманига жўнатган.

Халқаро Қизил хоч ташкилоти ҳам қочқинларга қўлдан келган ёрдамни аямаслигини айтди. Ташкилот вакили Елена Павлюк гапиради.
"Омборимизда чодирлар, кўрпа-тўшак, идиш-тавоқлар анчагина. Шуларни уларга етказишимиз мумкин", - деди Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг Қирғизистондаги вакили Елена Павлюк.

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари ҳам Андижондаги қонли воқеаларан сўнг Қирғизистонга ўтган ўзбек қочқинлари масаласида сўзлашувлар олиб борганлар. Қирғизистон чегара ҳизмати бошлиғи Миржахон Субоновнинг радиомизга айтишича, сўзлашувлар давомида қочқинларни Андижонга қайтариш масаласи мухокама этилган.