Андижондаги қонли воқеалар борасида мустақил тергов бошлаш юзасидан Ўзбекистонга халқаро босимлар кучаймоқда.

Европа Иттифоқи, Қўшма Штатлар, Шимолий Атлантика Ҳарбий Блоки, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти шундай чақириқ билан чиқишган ва зудликда Андижонда тинч намойишчиларга қарата ўт очишга ким буйруқ берганини ва бунга жавобгарларни аниқлаш борасида халқаро тергов бошлашни Тошкент ҳукуматидан талаб этишган.