АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ бугун Бағдоддаги Абу Ғрайб қамоқхонасидан уч маҳбус қочиб кетган.

Ҳарбийлар билдиришича¸ АҚШ кучлари назорати остидаги бу қамоқхона темир панжарасида икки тешик аниқланган. Қомоқхонадан қочган маҳбуслар Ироқ полицияси ва аскарлари ëрдамида қидирилмоқда.