Россия Давлат думаси мамлакат электр қуввати бошлиғи Анатолий Чубайсни вазифасидан бўшатишни талаб қилучи резолюцияни рад қилди.

Резолюция чоршанба куни Москва ва унинг атрофидаги туманларда электр таъминоти ўзилганидан кейин миллатчи Ватан гуруҳи томонидан қабул қилинган эди.
Электр таъминотида узилиш юз бергани муносабати билан Москва прокуратораси Чубайсга қарши жиноий иш қўзғатди ва бу тўғрида уни сўроқ қилди.
Чоршанба куни Москвани электр қуввати билан таъминловчи станцияда рўй берган авария натижасида шаҳар транспорт тизими фаолияти тўхтади ва атрофдаги туманлар қоронғуликда қолди.