Бугун Сурия ҳукумати демократия тарфадорлари бўлган саккиз нафар фаолни озод этди.

Бироқ бошқа маълумотларга кўра, Сурия расмийлари бугун бошқа бир инсон ҳуқуқлари фаолини ҳибсга олган.
Суриядаги Араб инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакилларининг маълум қилишича, ташкилот раҳбари Муҳаммад Раадун ёлғон маълумотларни тарқатганлик ва ноқонуний тарзда халқаро ташкилотга аъзо бўлганликда айбланиб ҳибсга олинган.
Бошқа хабарга кўра, 24 май куни ҳибсга олинган Жамал ал-Атаси Форуми ташкилотининг саккиз аъзоси озод этилган. Такшилотнинг бир аъзоси ҳибсда қолмоқда.