Ислоҳотчи номзод сифатида кўрилган Мустафо Мойин ўтказилган сайловларнинг бирични босқичи эркин ва адолатли бўлмаганини даъво қилиб, овоз беришнинг иккинчи босқичи ўтказилмаслигини талаб қилмоқда.
Мойин овоз бериш ва овозларни санаш давомида кўплаб фирибгарликларга йўл қўйилганини таъкидламоқда. Унинг айтишича, барча шикоятлар кўриб чиқилмагунга қадар сайловнинг келаси жумага белгиланган иккинчи босқичи қолдирилиши лозим.
Мазкур баёнот Эрон сиёсатини белгиловчи ва сайловларни назорат қилувчи Васийлар кенгашига қаратилган.
Ўтган жума куни ўтказилган сайловда қатнашган етти номзоддан камида уч нафари овоз беришда қонунбузарликлар қайд этилгани ҳақида шикоят қилган.
Айни пайтда, Васийлар кенгаши танлаб олинган сайлов қутиларидаги овозларни қайта санашга розилик берди. Кенгаш берган баёнотга кўра, овозларни қайта санаш бугун якунланади ва шунинг учун ҳам иккинчи босқич белгиланганидек, жума куни ўтказилиши мумкин.