БМТнинг инсон ҳуқуқларини кузатувчи ходимлари АҚШ ҳукуматини Афғонистон¸ Ироқ ва Гуантанамо қамоқхоналаридаги маҳбусларни бориб кўришга рухсат бермагани юзасидан танқид қилди.

Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ушбу гуруҳ БМТ инсон ҳуқуқлари комиссиясига ҳисобот беради. Гуруҳ томонидан Женевада тарқатилган баëнотда айтилишича¸ Вашингтон мазкур мамлакатлардаги АҚШ ҳарбий қамоқхоналарида маҳбуслар таҳқирланаëтгани¸ қийноқларга солинаëтгани юзасидан текширувлар ўтказиш ҳақидаги талабни рад қилиб келмоқда.