Хитойда жорий йил давомида юз берган сув тошқинлари ва ер ўприлишлари оқибатида камида 536 киши ҳалок бўлди ва тақрибан икки ярим миллард доллар зарар кўрилди.

Хитойнинг “Синхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра¸ мамлакат жанубида бир неча кун давомида узлуксиз ëққан ëмғир натижасида рўй берган сув тошқинидан 97 одам ҳалок бўлган ва 41 киши дараксиз йўқолган. Минтақадаги 6 вилоятдан тахминан бир ярим миллон аҳоли эвакуация қилинган.