БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссари ёрдамчиси Камел Моряне бугун Бишкекда бу ҳақда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, БМТ ўзбекистонлик қочқинларни иложи борича тезроқ учинчи мамлакатга ўтказиш йўлларини қидирмоқда.
Моряне бу борада Австралия, Канада, Янги Зеландия ва АҚШ ҳукуматлари биалн музокаралар олиб борилаётганини айтди.
БМТ вакилининг маълум қилишича, Қирғизистон ҳукумати уни ўзбекистонлик қочқинларнинг бирортаси ҳам мажбуран Ўзбекистонга қайтарилмаслигига ишонтирган.
“Қирғизистон раҳбари ҳеч ким мажбуран Ўзбекистонга қайтарилмаслигини айтди. Албатта, қочқинлар масаласини кўриб чиқиш натижаларини кутишимиз керак бўлади. Қочқин, деб тан олинган ҳеч бир одам қайтарилмаслиги аниқ. Бу ҳақда президент ва бошқа расмийлар мени ишонтиришди”, - деди БМТ расмийси.
Моряненинг айтишича, қочқинлар Ўзбекистонга қайтган тақдирда уларнинг хавфсизлигига кафолатлар бўлмагани боис, БМТ уларни учинчи мамлакатларга ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Айни пайтда, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Роза Ўтунбоева бугун қилнган баёнотида Бишкек қочқинлар масаласида қийин вазиятда қолганини айтди.
“Биз жуда қийин вазиятда қолдик. Биз, янги ҳукумат вакиллари мамлакатимизнинг демократик интилишларини кўрсатмоқчимиз, лекин бизнинг Ўзбекистондек мушкул қўшнимиз бор”, - деди Ўтунбоева
Яна унинг айтишича, қочқинлар лагеридаги вазиятни кескинлаштиришга турли уринишлар кузатилмоқда.
Ўтган ойда Андижонда рўй берган қонли воқеаларда 500га яқин ўзбекистонликлар қўшни Қирғизистонга ўтиб кетган эди.