Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси мажлис миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунларга тузатиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Қонун лойиҳасига кўра¸ ахборот воситалари¸ диний гуруҳлар¸ нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ҳамда сиëсий партиялар тўғрисидаги жиноят кодексларига тузатишлар киритилади.
Қонунларга киритиладиган бу тузатишлардан мақсад экстремизм¸ терроризм ва шундай гуруҳларни молия билан таъминлашнинг олдини олишдир.
Шу билан бирга янги қонун бўйича¸ ҳукумат рўйхатидан ўтмаган миссионерларнинг мамлакатда фаолият олиб боришлари ҳам таъқиқланади.
Ҳужжат кучга кириши учун Президент Нурсултон Назарбоев томонидан имзоланиши керак.