Бугун Финляндия суди Россия элчихонасига қарашли бўлган хонадонлардан исловатхона сифатида фойдаланган аëлни икки йиллик қамоқ жазоси ва 200 минг доллар жарима тўлашга ҳукм қилди.

Суд қарорида айтилишича¸ Татяна Витанен кейинги икки йил давомида элчихона квартираларини фоҳишаларга ижара беришда айбланган.
Ҳелсинкидаги бу хонадонлар қарашли бўлган Россия элчихонаси вакиллари дипломатик дахлсизлик сабаб¸ судга тортилмади.
Россия элчихонаси квартиралардан жиноий фаолият учун шуғуллланилганлик хусусида афсус билдирди¸ аммо ўзининг фоҳишабозлик бизнезига алоқадорлигини инкор этди.